Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида газ қувурига ҳужум оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Номаълум шахслар қурилиш жараёни давом этаётган Туркманистон—Афғонистон—Покистон—Ҳиндистон газ қувурига ҳужум қилди.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакат ҳудудида фаолият юритувчи экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири ҳужум жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)