Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ўқувчилари Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилган ёш мусиқачиларнинг Cитта ди Барлетта деб номланган йигирма саккизинчи халқаро танловида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу лицейнинг 8-синф ўқувчиси Баҳодир Раҳимов скрипка йўналишида, 2-синф ўқувчиси Асилбек Мирзааҳмедов скрипка йўналишининг Junior категориясида ўз маҳоратини намойиш этди.
Танловда Италия, Россия, Словения, Литва, Эстония, Чехия, Руминия, Польша, Португалия, Жанубий Корея, Швейцария, Хитой ва бошқа давлатларнинг ёш мусиқачилари қатнашди.
Асилбек Мирзааҳмедов танлов Гран-присига сазовор бўлди. Баҳодир Раҳимов эса биринчи ўринга муносиб топилди.
Изоҳ (0)