Россиялик таниқли қўшиқчи Григорий Лепс шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда «Рен.ТВ»га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, эстрада қўшиқчиси йиқилиб тушган ва бир нечта қовурғасини синдириб олган. Нохуш ҳодиса тафсилотлари очиқланмади.
Лепснинг вакили Наталья Мостакова қўшиқчи ростдан ҳам Москвадаги шифохоналардан бирига ётқизилганини тасдиқлаган, бироқ у ҳам ҳодиса қандай юз берганини изоҳламаган.
Эслатиб ўтамиз, Григорий Лепс жорий йилнинг 27 февралида Тошкентда концерт бериши керак эди, бироқ айрим муаммолар туфайли унинг ташрифи 26 мартга қолдирилганди. Кейинроқ эса хонанданинг Тошкентдаги концерни номаълум сабабларга кўра бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Яқинда Григорий Лепснинг Исроилга концерт бериши учун киришига рухсат берилмаганди.
Изоҳ (0)