1 июнь куни Душанбеда МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда 14 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today ташкилот ижроия қўмитасига таяниб.
Кўриб чиқиладиган ҳужжатлар лойиҳалари иқтисодий, гуманитар соҳалар ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа йўналишларидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган.
Тор форматда иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, МДҲ ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги мажлиси ўтказиладиган вақт ва жойни келишиб олиш ва бошқалар режалаштирилган бўлса, кенг таркибдаги йиғилишда иқтисодиёт соҳасидаги бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)