Венесуэла президенти Николас Мадуро давлат раҳбари сайловида 5,8 миллиондан ортиқ овоз (68 фоиз) тўплаб, ғолиб бўлди, деб ёзади «РИА Новости» Миллий сайлов кенгашига таяниб.
Сайловга сайловчиларнинг 46,01 фоизи келган. Овозларнинг 92,6 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Мадуро 5 823 718 та, (мухолифат номзоди) Энри Фалькон — 1 820 552 та ва Хавьер Бертуччи — 925 мингта овоз тўплагани маълум бўлди.
Шу тариқа, Мадуро давлат раҳбари лавозимида 2025 йилгача қолади.
Мухолифат етакчиси Энри Фалькон сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди. Унинг маълумотларига кўра, овоз беришдаги қоидабузарликлар ва унинг вакилларига ўтказилган босимлар ҳақида 142 мингта ариза келиб тушган. Фалкон янги сайлов ўтказишни талаб қилди.
Изоҳ (0)