NASA космик агентлиги «Марс—2020» миссияси доирасида Марсга кичик вертолёт юборишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
NASA ушбу вертолёт ёрдамида ҳаводан оғирроқ аппаратларнинг Марс атмосферасида парвоз қила олиш имкониятларини текшириб кўрмоқчи.
«30 кунлик синовлар бешта парвозни ўз ичига олган бўлиб, ҳар бир парвоз аввалгисидан кўра узоқроқ (бир неча юз метргача) ва давомийроқ (90 сониягача) бўлади. Биринчи парвоз вақтида аппарат уч метр баландликка кўтарилиши ва 30 сония давомида ҳавода бўлиши керак», — дейилади ташкилот баёнотида.
«Марс—2020» миссияси доирасида Марсга 2011 йилдан бери сайёра сатҳида ишлаб келаётган Curiosity роверига ўхшаш марсоход юборилиши режалаштирилган. Ровер сайёра геологиясини ўрганиши, ундаги ҳаёт изларини тадқиқ этиши, шунингдек, табиий ресурслар ва инсон дуч келиши мумкин бўлган таҳдидларни баҳолаши керак.
Изоҳ (0)