Пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган кекса кишига йўл бермаган уч нафар автомобиль ҳайдовчисига нисбатан баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
18 май куни ижтимоий тармоқларда Антон Кудрявсев исмли фуқаро томонидан Байналминал кўчасида тасвирга олинган видео тарқалган. Тасвирда 15 та автомобиль ҳайдовчилари пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган кекса кишига йўл бермай ўтиб кетганлигини кўриш мумкин.
Ушбу қоидабузарларга қарши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-модда 1-қисми билан қонуний чора кўриш мақсадида видеотасвир Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тақдим этилди.
18 майнинг ўзида соат 20:00 га қадар пиёдага йўл бермаган 3 нафар қоидабузарга қарши баённомалар расмийлаштирилди. Яна 12 нафар ҳайдовчини аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)