Бош прокуратура томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида улар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайган.
Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2018 йил 1 май ҳолатига кўра, вояга етмаганлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайди.
Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1 447 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинди, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)