Қарор билан Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколга қўшилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Шу муносабат билан Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Маълумот учун, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битим 1995 йил 3 ноябрдаги Москва шаҳрида тузилган.
Изоҳ (0)