ИШИДнинг Суриядаги асосий тарғиботчиси Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести Кавказа» хабар берди.
Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги ИШИД етакчиларининг учрашиш жойига қаратилган зарбалари оқибатида Абу Бараа аш-Шами ҳалок бўлган. Аш-Шами Сурияда ИШИД тарғиботчиларининг етакчиси эди. Террорчи, шунингдек, ўлдириш ва қийноқлар акс этган видеоматериалларни тайёрлаш билан ҳам шуғулланган.
Абу Бараа аш-Шамининг ўлимидан кейин «жангариларнинг ахборот тизими барбод бўлди», — дея «РИА Новости» изоҳ бермоқда.
Аввалроқ, Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД террорчиларининг Суриядаги марраларига зарба берганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)