• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи: У киши барчамизнинг отамиз эдилар

    «Islom.uz» Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи Odinахоннинг отаси ҳақидаги хотираларини чоп этди.

    Бир неча йил Ватандан йироқда яшаганимизнинг ҳикматларидан бири акам икковимизнинг хорижда таҳсил олганимиз бўлди. Не бахтки, биз отамиз ўқиган илм диёрида ўқишни тамомлашга муваффақ бўлдик. Биз учун иккинчи ватан бўлиб қолган Либия ҳақида, унда кечирган кунларимиз ҳақида алоҳида бир китоб таълиф қилса арзийди.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    «Исломга даъват куллияси» фақат ажнабийлар учун ихтисослашган илм маскани эди. Бу ўқув масканига дунёнинг турли нуқталаридан толиби илмлар оиласиз, ёлғиз ўзлари ўқиш учун келган эдилар. Биз эса оиламиз билан, ота-она бағрида яшаб туриб ўқиш бахтига муяссар бўлдик. Ҳазратим билан бир неча йил давомида талабалар масканида талабалар билан бирга яшадик. Шунинг учун талабалар у кишини яхши танишар эди. Улар: «Шайх ниҳоятда улуғ одам. У Аллоҳнинг йўлида юрибди. Ҳар бир босган қадами савоб. Унинг тарихини эшитганмиз. Шу сабаб у кишига бўлган ҳурматимиз чексиз», дейишарди.

    Ҳазратимиз спорт билан шуғулланишни ҳеч қачон канда қилмаганлар. Ўша пайтларда ҳам талабалар билан баскетбол ўйнардилар. Шунинг учун талабалар ҳазиллашиб: «Шайхга кўз тегмасин, машааллоҳ! У кишининг ёшларига етганимизда биз ҳассага суяниб қолсак керак», деб қўйишарди. Мабодо талабалар билан тортишиб, хафалашиб қоладиган бўлсак, дарров ўртага тушиб, ислоҳ чораларини кўрардилар. Ҳар куни ўқишдан қайтганимда, Ҳазратим мендан янгиликларни сўрардилар. Мен бўлган ишларнинг ҳаммасини бирма-бир гапириб берардим. Қувончли ҳодисалар бўлса, мендан ҳам кўпроқ суюнардилар. Баъзида ошиб-тошиб ўқишнинг қийинлигидан, устозларнинг қаттиққўллигидан, талабаларнинг баъзи тасарруфларидан шикоят қиладиган бўлсам, тасалли берардилар, насиҳат қилардилар. Эсласак, эслайдиган гаплар кўп...

    Бошимизга тушган оғир жудолик муносабати ила кўпгина собиқ талабалар таъзия мактубларини йўллашди. Уларнинг деярли барчасида Ҳазратимизни «Валидунаш-шайх» деб тилга олишган эди. Бу «Шайх отамиз» деганидир. Мен ўша пайтда бу атамадан ажабландим ҳам. Лекин оғир айрилиқ дардида ёниб турганим учун чуқурроқ ўйлай олмагандим. Мана, бир оз муддат ўтиб, хотира саҳифаларини варақлаш асносида бунинг маъносини тушуниб етгандек бўляпман.

    Ҳар бир инсоннинг ҳаётида унутилмас қувончли дамлар бўлади. Мен учун шундай дамлардан бири ўқишни тамомлаб шаҳодат олган кунимдир. Ўшанда 2000 йилнинг июль ойи эди. Битирув кечамиз бўладиган кун. Битирув либоси қўлимда, уйдан шошиб чиқдим-да, учинчи қаватдан пастга тушаётиб, зинадан юқорига кўтарилаётган Ҳазратимга йўлиқиб қолдим. У киши юзларида табассум ила йўлимни тўсиб, мени гапга тутдилар. Кутилмаганда пешонамдан ўпдилар. Ҳазратим ҳаётим давомида жуда кам марта пешонамдан ўпганлар. Шунинг учунми, бундай онларнинг ҳар бири ёдимда муҳрланиб қолган. Мен шошаётганимни ҳам унутиб, туриб қолдим. У киши менга: «Роппа-роса йигирма йил олдин худди шу кунда мен ўқишни битириб, шаҳодат олгандим. Мана, йигирма йилдан кейин сен олиб турибсан. Ўша йили сен туғилган эдинг. Энди кап-катта қиз бўлиб, мана, ўқишни ҳам битирдинг», дедилар. Бу сўзлардан юрагим тоғдек кўтарилиб, ҳатто қадам босиб юраётганимни ҳам сезмай қолдим. Гўё осмонда учиб борардим...

    Зал одамларга тўла, турли элчихона-ю консулхоналардан меҳмонлар келган, устоз-у уламолар, таниқли кишилар ташриф буюрган. Ҳазратим ҳам ҳозир бўлиб, орқароқдан жой олдилар. Бошқа талабалардан кўра менинг имтиёзим шундай қувончли кунда отамнинг ёнимда ютуғимга шоҳид бўлишлари эди. Бошқалар эса бундай бахтдан бенасиб. Ахир ҳамма ҳам бундай бахтли онларида оиласи, айниқса, ота-онаси иштирок этишини хоҳлайди-ку. Мен дам-бадам орқага ўгирилиб, кўзларим ёниб отажонимга қараб қўярдим.

    Бизнинг гуруҳимиз энг катта гуруҳ эди. Одатда гуруҳлар олтмиш кишидан ташкил топган бўларди. Биз эса юз кишига яқин эдик. Бизнинг гуруҳ барокатли эди. Бу эса битириш дамларимизда яна бир бор намоён бўлди. Бизга бошқалардан кўра кўпроқ имтиёзлар насиб қилди. Ҳеч кимга очиб берилмаган зал битирув кечасидан бир ҳафта олдин биз учун очиб берилди ва безатиш ишлари ўз ихтиёримизга топширилди. Ҳар йилги талабалар эсдалиги оқ-қора рангда нашр қилинарди. Бу йилгиси рангли бўлиб чиқди ва бу хизмат акам Исмоилжон бошчилигида амалга ошди. Акам ўша пайтларда ҳам кишиларга кўп хизматларни тақдим қилар, техника билан боғлиқ ишларда моҳир эди.

    Худди шу куни кечки пайт яна бир байрам уюштирдик. Бу байрам гуруҳимиз учун хос бўлиб, битиришимиз муносабати билан қилинаётган эди. Шу билан бирга, ўзига хос хайрлашув кечаси ҳам эди. Ушбу кечани уюштириш таклифи Ҳазратимдан чиққан бўлиб, унга ўзлари бош-қош бўлдилар. У киши: «Ҳаммани мен меҳмон қиламан», дедилар. Лекин ўзларининг ташрифи қудумларини кутмаган эдик.

    Биз талабалар зални тайёрлаб, ҳозирлик кўрдик. Дастурхон тузадик. Акам ҳам мезбонлик ишлари билан машғул. Талабалар йиғилишди. Хурсандчилик сабаб шовқин-сурон авжида. Ҳамма олти йиллик меҳнат маҳсулидан ўзида йўқ хурсанд. Кечамиз жуда файзли ўтмоқда эди. Бир пайт кутилмаганда залга Ҳазратим кириб келдилар. Ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Мен талабалар шовқини, бебошлиги туфайли у кишидан хижолатда эдим. У кишининг ташрифлари ила мажлисимиз файзига файз қўшилди.

    Кеча диний одатларимизга кўра Қуръони Карим тиловати билан очилди. Талабалар раиси Муҳаммад Умар чиқиб нутқ сўзлади, кўз ёши қилди. Кейин Ҳазратим сўзга чиқдилар. Эҳ, аттанг!!! Нима учун бу чиқишларни суратга тушириб олмаган эканмиз?! У киши шундай чиройли хутба қилдиларки... Сўзни табрик билан бошлаб, барчамизни бу қувончли муносабат билан қутладилар. Кейин ушбу илм даргоҳининг бошида турган, талабаларнинг таҳсил олишига сабабчи бўлган кишиларнинг барчасига ташаккур изҳор қилиб, улар ҳақида мақтов сўзлари айтдилар, хизматларини муносиб тақдирладилар.

    Шундан сўнг бизнинг гуруҳимиз ҳақида сўз айтдилар: «Мен ўзим бир неча йил аввал шу даргоҳда ўқиганман. Ўқиш даргоҳи ва талабалар ҳақида кўп мулоҳазаларга эгаман. Тўғриси, шу пайтгача сизларнинг гуруҳингизга ўхшаш гуруҳни кўрмадим. Мен сизларнинг бошқалардан ажраб турадиган хусусиятларингизни қисқа қилиб, асосий уч нарсада жамладим. Шулардан бири: сизларнинг ичингиздан «мумтоз» тақдирини олганлар кўп бўлди. («Мумтоз» – энг олий баҳо). Одатда, ҳар гуруҳдан битта, иккита, боринг, энг кўпи билан учта мумтоз чиқарди. Сизлардан ўнта чиқди. Шу билан бирга, ичингизда ҳофизлар кўп. Иккинчиси: сизлар бир-бирларингиз билан жуда аҳил бўлдинглар. Аҳиллик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик яхшиликларнинг бошидир. Мен сизларнинг ўзаро бундай муносабатингиздан жуда қувондим. Учинчиси – орангизда опа-сингил толибаларимизнинг борлиги жуда катта ютуқ бўлди. Қизларимиз хайр-баракадир. Улар сизларни яхшиликларга ундаб туришди. Уларнинг бори бахтдир. Улар ўз меҳрларини, меҳнатларини тақдим қилиб чарчашмади. Ҳаммангизнинг зафарларингизда уларнинг ўрни катта эканлигида ҳеч шубҳа йўқ».

    Сўнг биз битирувчиларга насиҳатлар қилдилар: «Биз дин ғами билан яшашимиз керак. Асосий мақсадимиз динга, элга хизмат бўлиши керак. Биз ҳаракат қилмасак, ким ҳаракат қилади?», «Сизлар дин кишиларисиз. Одамлар динларини сизлардан оладилар. Улар сизларга эргашадилар. Агар сиз тўғри йўлдан юрмасангиз, улар ҳам сизнинг ортингиздан бориб, адашиб кетадилар. Шундай экан, уларга тўғри йўлни кўрсатувчи бўлинглар». Баъзи бебош талабалар ҳам бу гаплардан кейин бошларини қуйи эгиб қолдилар. Залда сукут ҳукм сурарди. Ҳамма чуқур ўйга толди...

    Бу хотиралар худди кино тасмасидек кўз олдимдан ўтар экан, нима сабабдан Ҳазратимни «ота» дейишганини англагандек бўлдим. Бизнинг кўзимизга кўпроқ ўзлари билан машғулдек кўринган отажоним ҳаммага ва ҳар бир нарсага эътиборли бўлганларини бугун англаб турибман. Сиртдан ҳа деб ташқи ишларга аралашавермайдиган одам бўлиб кўринсалар-да, Ҳазратим талабалар билан бирга яшаган эканлар. Уларнинг ҳолларидан хабардор эканлар. Бўлганда ҳам, яхшигина хабардор эканлар. Йўқса, юқорида зикр этилган учта нуқтани бу даражада нозик жиҳатларигача баён қилиб бера олмасдилар. Таъбир жоиз бўлса, оталик ҳам қилган эканлар. Мен «фақат менинг отам ёнимдалар» деб шодланганимда, у киши бошқаларни ҳам ўйлаган эканлар. Уларнинг шуурларини инобатга олиб, уларга ғамхўрлик қилган эканлар. Меҳмон қилиб, бошларини силаган эканлар. Табрик ва тақдир ила кўнгилларини кўтарган эканлар. Оталарча насиҳатларини аямаган эканлар. Шу сабаб ҳамма у кишини «шайх отамиз» дейишар экан.

    Мен ёш бўлганимданми, буларнинг мағзини чақмаган эканман. Кунда бўлган ишларни ёш бир қизчанинг тилидан эшитиб юриб, керакли хулосаларни олиб улгурган эканлар. Яна мен билмаган, эшитмаган ва кўрмаган нарса қанча экан.

    Бугунги кунда курсдошларимизнинг кўплари катта олим, таниқли кишилар бўлиб кетишди. Бу гуруҳга Ҳазратимизнинг назарлари тушган эди. Анча йиллар ўтганига, орадаги масофалар узоқлигига қарамай, юракка мадор бўладиган таъзияларни изҳор қилишди. Кўнгилга тасалли берадиган мактубларни ёзиб, ҳолимиздан хабардор бўлиб туришибди.

    Ҳазратимизнинг биров билган ва билмаган хусусиятлари ҳали бисёр. Дунёга эзгулик уруғини сепиб кетган бу улуғ зотни Аллоҳ раҳмат айласин. Сон-саноқсиз кишиларнинг қалбидан жой олган мушфиқ Устозимизни Аллоҳ ўз муҳаббати билан сийласин.

    Ҳазратимизни ва у кишига ўхшаш олимларни етиштирган, Исломга беҳисоб хизматларини тақдим этган Либия улуғларидан ўтганларини Аллоҳ раҳмат айласин, амали солиҳларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолганларини саломатликда, офиятда айласин! Бу азиз диёрга аввалги тинчлик ва хотиржамликни қайтарсин, омин!

    17.05.2018, 11:31   Изоҳ (0)   36668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда сел 5 кишининг умрига зомин бўлди

    17.05.2018, 11:18

    Korzinka.uz асосчиси: «Агар чора кўрмасак, ‘кулранг’ импорт ишлаб чиқарувчиларни йўқ қилади»

    17.05.2018, 10:31

    Ўзбекистон АКТ вазири Nokia раҳбарияти билан учрашди

    17.05.2018, 10:05

    Мўйноқда ичимлик суви билан боғлиқ вазият ёмонлашди

    17.05.2018, 09:50

    Россиянинг Челябинск вилояти губернатори бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

    17.05.2018, 09:37

    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мукаммал саодат йўли» китобидан парчалар: Ислом — илм дини (видео)

    17.05.2018, 09:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.