Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йилги асосий тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 15—17 май кунлари Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида қўмондонлик штаб-ўқув машқлари (ҚШЎМ) ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Ўқув машқининг асосий мақсади, Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида зилзила ва унинг иккиламчи омиллари натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича шаҳар ва вилоят бошқарув органлари куч ва воситаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Мазкур қўмондонлик штаб-ўқув машқлари 16—17 май кунлари ҳам давом этади.
Изоҳ (0)