• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда шаръий никоҳ махсус рухсатномага эга имом томонидан ўқилиши қатъий белгилаб қўйилди

    Ўзбекистонда оилани мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги ҳамда шаръий никоҳларни тартибга солиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб ёзади ЎзА.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Андижон вилоятида ҳам мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ижобий самаралар бермоқда.

    «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида никоҳ ёши қатъий белгиланган бўлса-да, қизини эрта турмушга бериш, ўғлини уйлантириш, яқин қариндошларнинг қуда-анда бўлиши каби салбий ҳолатлар, афсуски, кузатилмоқда. Йигит-қиз ўртасида никоҳ риштасини боғлашдан аввал уларнинг балоғат ва камолотга етганига эътибор қаратиш лозим. Никоҳга киришдан олдин ёшлар ҳар жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёр, зарур билим ва тушунчага эга бўлиши керак. Шундагина барпо бўлаётган янги оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлади ва ҳаётнинг турли синовларига дош бера олади», – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров.

    Никоҳга кирувчилар муайян билим ва тажрибага эга бўлиши, ҳам жисмонан, ҳам маънан оила қуришга тайёр бўлиши шарт. Лекин айрим ота-оналар томонидан ана шу жиҳатларга етарлича эътибор қаратилмаётгани туфайли қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Эрта никоҳ ҳолатлари таҳлил қилинганда, аксарият оилаларда маънавий муҳит барқарор эмаслиги, фарзанд тарбиясига эътиборсизлик билан қаралгани аниқланган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакиллиги томонидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллаларда ота-оналар, таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

    «Қонуний никоҳдан, тиббий кўрикдан ўтмасдан оила қурилишига, айниқса, эрта никоҳга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Турли тадбир ва маросимларда аҳолига ана шундай ҳолатларга йўл қўймаслик борасида тушунтиришлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, эрта никоҳнинг олдини олиш мақсадида шаръий никоҳлар фақат махсус рухсатномага эга имомлар томонидан қонуний никоҳдан ўтилгандан сўнггина ўқилиши қатъий белгилаб қўйилди», – дейди Андижон шаҳридаги «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди имом-хатиби Ш.Мусабоев.

    17.05.2018, 12:18   Изоҳ (0)   17077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик журналистлар ЕХҲТ кўмагида терроризм ва экстремизм мавзусини ёритишдаги малакасини оширмоқда

    17.05.2018, 12:16

    Видео: Нукусдаги тўйда келин-куёвга велосипедлар кортежи ҳамроҳлик қилди

    17.05.2018, 11:52

    Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи: У киши барчамизнинг отамиз эдилар

    17.05.2018, 11:31

    Қашқадарёда сел 5 кишининг умрига зомин бўлди

    17.05.2018, 11:18

    Korzinka.uz асосчиси: «Агар чора кўрмасак, ‘кулранг’ импорт ишлаб чиқарувчиларни йўқ қилади»

    17.05.2018, 10:31

    Ўзбекистон АКТ вазири Nokia раҳбарияти билан учрашди

    17.05.2018, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.