«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг қўшиқлар ва уларга ишланган видео клиплар савиясини баҳолаш бўйича бадиий кенгаши йиғилишида «Виа Мароканд» гуруҳининг «Турист» деб номланган видео клипини кўриб чиққан эди.
Бадиий кенгаш йиғилишида «Турист» қўшиғининг матни мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар асосида эканлиги ва клип кадрлари тушунарсиз ҳолатлар мавжудлиги кузатиш мумкинлиги таъкидланганди.
Бундан ташқари, қўшиқ сўзларида «Рам па папам тара тира тира там» сўзлари шеърият талабларига жавоб бермаганлиги туфайли рад этилиб, хонандалар қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғирлаб, қайта топшириши мумкинлиги тавсия этилган эди.
«Ўзбекконцерт» томонидан «қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғирлаб, қайта топшириши мумкинлиги тавсия этилган», «Турист» видео клипи Zo‘r TV телеканалида намойиш этилмоқда.
Маълумот учун, «Виа Мароканд» гуруҳи продюсери, актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов Zo‘r TV телеканалидаги бир қатор кўрсатувларга бошловчилик қилади.
Изоҳ (0)