Телебошловчи, киноактёр ва шоумен Иван Ургант Подмосковьедан янги ҳовли-жой сотиб олди, унинг нархи 7 миллион доллардан ошади, деб ёзади Tengrinews.
Ургантнинг янги кўчмас мулки 50 сотихлик ер майдонида жойлашган. Уч қаватли уйда қишки боғ, меҳмонхона блоки, каминхона, очиқ верандали емакхона, кенг бильярдхона бор. Барча шартномалар имзоланиб бўлгач, шоуменнинг оиласи у ерга дарҳол кўчиб ўтган.
Ургантнинг Москва марказида уч ва тўрт хонали хонадонлари, «Москва-Сити» ишбилармонлик марказидаги 77 қаватли осмонўпар бинода шоҳона апартаментлари бор. Бундан ташқари, янги уйи яқинида унинг оилавий қўрғони ҳам бор.
Изоҳ (0)