Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2018 йил 3 майдаги «Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида»ги 309/36-5-сонли қарорига мувофиқ, айрим кўча ва бекатлар номлари ўзгарди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Шаҳардаги Байналмилал кўчаси Сеул кўчаси деб қайта номланди. Шунингдек, аввал хабар берилганидек, «Бунёдкор» метро бекати «Халқлар дўстлиги», «Байналмилал кўчаси» бекати эса «Сеул кўчаси» бекати номига ўзгартирилди.
Изоҳ (0)