Вазирлар Маҳкамасининг «Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хизматлари сифатини ошириш мақсадида Республика қизлар саломатлиги маркази, ҳудудларда эса қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилади.
Республика маркази, жумладан, қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
2018 йил 1 августга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ишонч телефони» (1003) тармоғи таркибида республика ҳудудида куну-тун фаолият кўрсатувчи «тезкор алоқа» тармоғи тизими жорий этилади.
Изоҳ (0)