• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА видеомулоқоти: Ўзбекистондаги ислоҳотларга АҚШ ҳайрат билан қарамоқда

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги «Давр характеридаги мавзу» видеомулоқотини йўлга қўйганини эълон қилди. Мазкур мулоқотда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида долзарб бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақида сўз боради, мавзу доирасида атрофлича таҳлил ва шарҳлар берилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Айни дамда ЎзА мулоқоти Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма штатларига бўлган расмий ташрифига бағишланди.Мазкур мавзу доирасида эса яқинда АҚШ оммавий ахборот воситалари тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист, «Америка овози» телерадиоси мухбири Навбаҳор Имoмова билан суҳбат олиб борилди. Интервьюни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    — Америка ҳукумати Марказий Осиёга ҳар доим катта қизиқиш билан қараб келган. Шу маънода Ўзбекистондаги сўнги йилларда рўй берган ўзгаришларни ҳам диққат билан кузатиб келаётгани аниқ. Бу ўзгаришлар амеркаликлар «сиёсий онги»да қандай акс садо бермоқда? Умуман Ўзбекистондаги ислоҳотларни сиёсатдонлар, Марказий Осиё билан қизиқувчи томонлар қандай муносабат билдирмоқда? 

    — Салом Аслиддин. Жуда қизиқ «сиёсий онг» ҳақида сўраяпсиз. Вашингтон назарида умуман олганда, ҳозир Ўзбекистонда уйғониш даври. Бу АҚШ сиёсий доиралари учун минтақа билан боғлиқ жуда муҳим янгилик. Чунки узоқ давр мобайнида Марказий Осиёнинг бешта республикаси яккаҳокимлик чуқур илдиз отган жамиятлар сифатида қараб келинган. Қирғизистонда юз берган инқилоблар ғарб аҳлига, ғарб ҳукуматига қандайдир умидлар берган. Лекин бу инқилоблар ҳам Қирғизистондаги кўплаб муаммоларга ечим топа олмади. Қирғизистонда демократик тизим ривожлана бошлади, лекин коррупция ўша-ўша, қолаверса, кўплаб иллатлар енгилгани йўқ бу жамиятда. Шу боис ҳам Ўзбекистондаги ўзгаришлар, бир ярим йил ичида эришилган ютуқлар АҚШ сиёсий доиралари учун жуда ҳам аҳамиятга молик ўзгаришлардир.

    Албатта, Вашингтонда сиз «эҳтиёткор оптимизм», деган сўзни кўп эшитасиз Ўзбекистонга нисбатан. Чунки, улар ҳам қандайдир бир хавотир билан кузатишади жараёнларни, чунки орқага қайтиш бўлиши мумкин. Балки олдинга бир қадам, орқага икки қадам деган бир хавотирларни эшитишади. Лекин ҳар сафар Президент Шавкат Мирзиёев сўзлаганида, Ўзбекистондаги туб муаммоларни ўзи кўтариб чиққанида ва муҳокама қилганида Вашингтонда бу жуда юқори баҳоланади. Айниқса, унинг ҳукумат халққа хизмат қилиши керак, халқ ҳукуматга эмас, деган тамойили, қолаверса, Тараққиёт стратегияси Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастури АҚШда юқори баҳоланади, десак хато бўлмайди. Албатта, кўпчилик ҳали Ўзбекистондаги бутун ҳақиқатни билмаслигини айтади, чунки, Ўзбекистоннинг ичидан келаётган маълумотларнинг кўпи бу ерга етиб келмайди.

    Ўзбекистоннинг ичидан туриб ахборот бераётган халқаро ахборот воситалари жудаям кам. Шу боис ҳам, бизга ўхшаб «Америка овози» журналисти аккредитация қилингани ҳақида эшитганида, ҳатто шунинг учун ҳам ҳозир АҚШ пойтахтида бу воқеа жуда кенг олқишланмоқда. Чунки, «Америка овози»нинг Ўзбекистондан туриб ахборотлар бериш имкониятига эга бўлгани оламшумул янгилик, бу ўзига хос прогресс. Ўзбекистон очилиб бораётганидан далолат. Бу очилиш давом этади. Мана шу очилиш кўлами кенгаяди, деган умид бугун янаям кенгаяпти.

    — Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий ислоҳотларнинг, айниқса, сўнгги вақтларда амалий натижалари кўринди. Буни мажбурий меҳнатга нисбатан муносабатнинг кескин ўзгаришида ёки бўлмаса суд жараёнларининг шаффофлигида, оммавий ахборот воситаларига нисбатан қарашларнинг ўзгарганида ҳам кўриш мумкин... 

    — Мана ҳозир сиз санаб ўтган масалалар, хусусан, мажбурий меҳнат, қолаверса, яна қўшган бўлардим, сиёсий маҳбуслар масаласи Ўзбекистонда сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги бу Қўшма штатлар ва Ўзбекистон алоқаларида ҳамиша нозик масала бўлган. Фуқаролар айнан шунга келганда келишишга қийналган. Масалан хавфсизлик масаласида. Афғонистон билан боғлиқ масалаларда ўртада ҳамиша ҳамжиҳатлик бўлган, лекин алоқаларни чекланишига сабаб ҳам айнан ана шу Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат муаммоси, Ўзбекистон қамоқхонасидаги диний-сиёсий маҳбуслар, сўз эркинлиги йўқлиги бўлган...

    Аммо кўриб турибмизки, ўтган бир ярим йил ичида вазият ўзгара бошлаганидан Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнат муаммосини тан олиб, унга қарши конкрет кураш бошлагани ва бу борада ютуқларга эришилгани, Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларги бўлган муносабатнинг ўзгаргани, ўтган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда бирор бир журналист панжара ортида эмаслиги яъни йўқлиги, бу албатта, Америка назаридакатта ютуқ, катта прогресс ва бундай муносабат олқишланмоқда. Президент айнан мана шу ўзгаришлар соясида, нурида десак бўлади.

    — Мамлакатдаги ана шундай ўзгаришларга, олиб борилаётган сиёсатга нисбатан Америка матбуоти, умуман кенг жамоатчилиги қандай резонанс берди? 

    — Резонанс ҳақида гапирадиган бўлсак, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир қадами таҳлил қилинади бу ерда. Ҳамма томондан десак хато бўлади, лекин Марказий Осиёдаги жараёнларни кузатиб борадиган, айниқса, Ўзбекистондаги вазиятни ўрганиб борадиган экспертлар уларни баҳолаб келишади. Ва тор доирадаги тадбирларда, кенг доирадаги форумларда буҳақидакўп гап кетади. Мана охирги ойлар ичида, биз буни «Америка овози»да яқиндан ёритиб боряпмиз.

    Ўзбекистон ҳақида қаерда тадбир бўлмасин, ислоҳотлар таҳлил қилинади. Яқинда Марказий Осиё ва Кавказ институти Фред Стар бошчилигидаги таҳлил марказида Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўз ечимини ва самара берганини ва ўзгарганини билдирди. Мамлакатнинг иқтисодий тизими муҳокама қилинди. Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди экспертлари у ерда чиқиб гапиришди. Жараёнларни ижобий баҳолашди ва олдиндаги синовларни, қийинчиликларни қайд этиб ўтишди.

    Ўзбекистон иқтисодиётини кўтариш осон бўлмайди. Ўзбекистонда молия тизими олдинга силжиши қийин бўлади ва бу ерда киши бошига даромадни, ялпи ички даромадни ошириш қийин бўлади. Ўзбекистонда иқтисодиётни хилма-хиллаштириш керак. Янги иқтисодий секторларни яратиш керак, қалаверса, пахта билан боғлиқ муаммоларни ечиш керак. Бунинг учун нафақат сиёсий ирода керак, балки кучли қувватлов ҳам керак, деган гаплар янгради. Шунингдек, сиёсий тизимни ислоҳ қилиш бу ҳам катта масала, ноҳукумат секторини, хусусан, фуқаролик жамияти билан боғлиқ масалаларни, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, буларнинг ҳаммаси катта—кичик тарбирларда кенг муҳокама қилинади. Америкада Марказий Осиё билан қизиқадиган доиралар ичида.

    «Америкада Ўзбекистонга унчалик қизиқиш катта эмас, бу давлатни яхши билишмайди» деган гаплар қулоққа чалинади. Тўғри оддий одамларбилмаслиги, кўчаларда кимдандир сўрасангиз балки «Ўзбекистон» деган давлат ҳақида умуман эшитмаган бўлиши мумкин. Лекин Вашингтондек пойтахтда ва бу ердаги «ақл марказлари»да, Ўзбекистонни биладиганлар жудаям кўп. Америка ҳукуматининг ичида ҳам экспертлар, дипломатлар анчагина. Бюрократлар, маъмурлар билан гаплашадиган бўлсангиз ҳам жуда кўпи айнан ҳозир Марказий Осиё ва Ўзбекистон билан шуғулланаётган мутасаддилар орасидаям Ўзбекистон билан узоқ тажрибага эга инсонларни учратасиз. Шу боис ҳам Қўшма Штатлар балки Ўзбекистонни тушунмасдан қарор қабул қилаяпти, Қўшма штатларда Ўзбекистонга нисбатан, Марказий Осиёга нисбатан стратегия йўқ, деган гаплар кўп жиҳатдан асоссиз ва хатодир. Чунки, Американинг бутун Марказий Осиёга балки Ўзбекистонга сиёсати кимгадир ёқмаса, бу дегани Вашингтонда ҳеч қандай стратегия йўқ, дегани эмас.

    Албатта, бу ерда ҳукуматлар бир-бири билан ҳамиша келишиб ишлашга мажбур. Чунки кўп нарса муштарак манфаатларга асосланади. Хўш, томонлар мақсадга етишиш учун қандай қадам ташлаши керак, улар қанчалик ҳамоҳанг. Қадамлар бир-бири билан ҳамоҳанг бўлмаса, албатта, ҳамкорлик ҳам яхши бўлмайди. Ҳозир Америка билан Ўзбекистон учун синов ҳам шу бўлади. Демак, мақсадларни аниқлаб олиш ва бирга олдинга қадам ташлаш. Бу албатта, боя айтганимдек, икки томон учун ҳам бирдек синов.

    — Мана ҳозир Вашингтонга борган. Уларга нисбатан жамоатчиликнинг, расмийларнинг муносабати қандай? Ўртадаги муносабатларда илиқлашув сезиладими? 

    — Алоқаларнинг илиқлашгани сезилаяпти, чунки, Ўзбекистон ҳақида бирор-бир жойда бирор гап айтиладиган бўлса ёки бирор-бир тадбир, мунозара дейсизми, оммавий ахборот воситаларида мақола ёки хабарларми, аксарият ҳолларда охирги бир ярим йил ичидаги ижобий гапларни эшитасиз. Лекин мана шу ижобий гаплар соясида яна хавотирлар ҳам бор. Ушбу ўзгаришлар нақадар реал, бу ўзгаришлар нақадар кучли асосга эга, бунинг орқасида ким турибди, фақат Президентнинг ўзими, ёки тизимда кучли ирода мавжудми... каби саволлар бу ерда кўп берилади. Ва америка сиёсат аҳли, сиёсий илмий доиралари Ўзбекистон ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайди. Бунинг биргина йўли Ўзбекистонда чет эл журналистларининг кўпайиши, уларнинг кириб чиқиши осонлашиши, уларнинг Ўзбекистондан туриб чет элга бемалол материал узатиши жуда муҳим роль ўйнайди. Шу боис ҳам бизнинг орамиздаги ҳамкорлик, журналистлар ўртасидаги ҳамкорлик ва асталик билан бўлсада Ўзбекистоннинг халқаро ахборот воситаларига очилиши бу ердагиларнинг назарида ниҳоятда муҳим.

    16.05.2018, 09:09   Изоҳ (0)   17954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик шеърхонлар Пятигорскда кўча шеърияти марафонида қатнашди

    16.05.2018, 09:00

    Сирдарёда ўғил отасини уриб-тепиб, ўлдириб қўйди

    16.05.2018, 08:53

    Тошкентдаги айрим кўча ва бекат номлари ўзгарди

    16.05.2018, 08:45

    Тошкентда барча автобусларга босқичма-босқич видеорегистратор ўрнатилади

    16.05.2018, 08:41

    Ўзбекистонда қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилади

    16.05.2018, 08:30

    Қаҳрамон Орипов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

    16.05.2018, 08:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олий суд биносида электр таъминоти тиклангани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:15

    Аввал фантастикадек туюлган энди эса ҳақиқатга айланган 5 та кино прогнози

    Кино | 28 июн, 13:50

    Ғазо ҳокимияти: Исроил тарқатаётган ун қопларида гиёҳванд моддалар топилди

    Дунё | 28 июн, 13:10

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    Лайфстайл | 28 июн, 12:50

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.