Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 10 май куни ота-бола ўртасида юзага келган можаро ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни Фидокорлар кўчасида яшовчи Х.Д. уйида оилавий жанжал оқибатида отаси П.Д.нинг боши ва юзига уриб-тепиб, жароҳат етказади.
Ота касалхонага ётқизилиб, тиббий тиббий муолажалар кўрсатилгани қарамай ҳаётдан кўз юмди.
Х.Д. қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)