Қуёшнинг ўлимидан сўнг унинг юлдуз тизими чанг ва газдан иборат улкан ярқировчи «пуфак»ка айланади ва бу кўринишда бир неча минг йил мавжуд бўлади, кейин эса йўқ бўлиб кетади. Бу ҳақда, астрономларнинг Nature Astronomy журналидаги баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг таъкидлашича, кузатувлар Қуёш ўлчамидаги юлдузлардан ёрқин туман юзага келиши мумкинлигини кўрсатган.
Тахминан 4,5 — 5 миллиард йилдан кейин Қуёш ўз водород захирасини сарфлаб бўлади ва гелийни ёқа бошлайди. Натижада унинг сатҳи ўта юқори ҳароратгача қизийди, ташқи ёнувчан булутлар эса Венера ва Меркурийни ютиб юборади ва Ерни ҳаётсиз қизиган шарга айлантиради.
Якунда Қуёш ўзиннг барча ташқи газ қатламларидан халос бўлади ва кичкина оқ шарга айланади. Бироқ у аввалги ядросини сақлаб қолган ҳолда қолдиқ иссиқлик ҳисобидан ёруғлик тарқатишда давом этади. Унинг ёруғлиги ўзини ўраб турувчи газ булутини ёритади ва иситади. Газ булутлар бошқа дунёларнинг тунги осмонида ёрқин доғ каби кўринади, Қуёш тизими эса сайёралар туманлигига айланади.
Изоҳ (0)