Германиялик футбол мутахассиси Томас Тухель Франциянинг ПСЖ клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Тухель ПСЖ билан 2 йиллик шартнома тузган. У жамоадан кетган Унаи Эмери ўрнини эгаллади.
44 ёшли Тухель 2009 йилдан 2014 йилгача «Майнц» бош мураббийи бўлиб ишлаган. У 2015 йилдан 2017 йилгача Дортмунднинг «Боруссия»сини бошқарган ва жамоа билан 2016/17 йилги мавсумда Германия Кубогида ғолиб чиқишга эришганди.
Изоҳ (0)