Саудия Арабистони футбол федерацияси 32 ёшли таниқли ҳакам Фаҳад ал-Мирдасини келишилган ўйин ташкил этишга урингани учун дисквалификация қилди, деб ёзади «Sports.ru».
Қайд этилишича, у мамлакат кубоги финалида ишлаши керак бўлган. Ал-Мирдаси клублардан бири вакилига керакли натижа учун маълум миқдорда пул сўраб хат ёзган. Клуб эса бу ҳақда федерацияга маълум қилган. Айни вақтда ҳакам ҳибсга олинган.
Ал-Мирдаси Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида учинчи ўрин учун ўйинни бошқарган, шунингдек, Рио-2016 Олимпиадасида ҳам ишлаганди. Аввалроқ ал-Мирдаси ЖЧ-2018 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига киритилган эди.
Саудия Арабистони футбол федерацияси ФИФАга ҳакамни жаҳон миқёсида дисквалификация қилишни сўраб хат йўллаган. Маълумот учун Фаҳад ал-Мирдаси 2015 йил Осиёнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилганди.
Изоҳ (0)