Россиянинг «Зенит» жамоаси собиқ бош мураббийи Роберто Манчини кеча, 14 май куни расман Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, деб ёзади «Sports.ru».
Манчини клуб билан 2 йиллик шартномаси борлигига қарамай, «Зенит»ни тарк этган эди. Италия футбол федерацияси мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Роберто бугун, 15 май куни бўлиб ўтадиган пресс-конференцияда терма жамоа бош мураббийи сифатида журналистларга таништирилади.
Изоҳ (0)