• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шоҳжаҳон Эргашев: Менга имкон беришларини истардим

    Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати WBA International камари соҳиби Шоҳжаҳон Эргашев билан интервью уюштирди. Боксчи Олимпия, Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан қатнашиши мумкинлигига аниқлик киритди. «Дарё» мазкур интервьюни тўлиқлигича қайтадан чоп этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    WBA International камари учун жанг ҳақида

    WBA International камарини қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Бу сафарги ҳислар умуман бошқача бўлди. Чунки ватанга камар билан қайтиш одамга бошқача бир ҳис-туйғу бағишлайди. Бундан жуда хурсандман. Мени қўллаб-қувватлаб турган инсонларга раҳмат айтаман. Насиб қилса, бундан ҳам йирикроқ ғалабаларни қўлга киритаман.

    Навбатдаги режалар

    Келажакда рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган боксчига қарши жанг қиламан ва уни мағлуб этмоқчиман. Сўнгги жангимнинг эртасигаёқ яна машғулотларни бошлаб юбордим. Чунки ҳали ўйлаган мақсадимга етганим йўқ. Кейинги жангимга Ўзбекистонда жиддий тайёргарлик кўряпман. Яқинларим мени қўллаб-қувватлаб туришибди. Бу орқали мен янада кучли бўламан. Ишонаманки, барчаси яхши бўлади.

    Кейинги жанг

    Промоутер, менежерларим билан биргаликда навбатдаги жангимни август ойи бошига режалаштиряпмиз. Бу чемпионлик жанги бўлиши ҳам мумкин. Август ойи бошида, сўнгра йил охирида рингга чиқмоқчиман. Ҳозирги режаларим шулардан иборат.

    МОҚ раҳбари билан учрашув ҳақида

    Тўғриси, бундай учрашув бўлишини умуман кутмагандим. Чунки мен Олимпия ўйинларида иштирок этмаганман. Ўзбекистон терма жамоаси сафида кам мусобақаларда қатнашганман. Юртимизда спортга бўлган эътибор, қолаверса, Умид Аҳмаджоновнинг сўзларидан янада руҳландим. Бу спортчи учун яхшигина далда бўлади. Умид Муҳаммаджонович мен учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Тезроқ чемпион бўлишим лозим. Бу эсда қоларли учрашув бўлди.

    Осиё ва Олимпия ўйинлари

    Мусобақаларда иштирок этишим мумкин. Мен Олимпия, Осиё ўйинларида, Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, юртимиз байроғини юқориларга кўтаришни бир умр орзу қилганман. Балки, ушбу орзумга бир кун келиб етишарман. Менга имкон беришларини истардим. Ҳали ўзимнинг тўлиқ имкониятларимни кўрсата олганимча йўқ. Бир кун келиб,албатта, ватанимизга олтин камарни олиб келаман.

    Ўзбек спортидаги ислоҳотлар ҳақида

    Ўзбекистонда спорт яхшигина ўсди. Айниқса, яккакураш баҳсларида ривожландик. Миллий олимпия қўмитаси ҳам спорт ривожи йўлида кенг кўламда ишлар олиб бормоқда. Ўзбек ёшлари бундай имкониятдан фойдаланишлари лозим. Бундай шароитлар ҳамма жойда ҳам бўлавермайди. Баъзи мамлакатларда ҳаттоки Олимпиада чемпионларига ҳам эътибор бу даражада эмас. Спортга эътибор жуда юқори. Бунинг учун юртбошимизга, спорт соҳасидаги мутасаддиларга каттадан-катта раҳмат айтаман.

    Ўзбекистонда жанг қилиши мумкин

    Альбатта, ўз жангларимдан бирини Ўзбекистонда ўтказишни истайман. Ватандошларим кўз ўнгида жанг қилиб, уларнинг қўллаб-қувватлаши остида рингга чиқишимни хоҳлайман. Бунинг учун имконият бор. Бугунги кундаги энг асосий мақсадим жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритишдир. Бу йўлда керак бўлса уйқудан воз кечиб, тинимсиз машғулот ўтказяпман. Насиб қилса, жаҳон чемпионлиги камари меники бўлади.

    14.05.2018, 18:14   Изоҳ (0)   62787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоаси Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финалига чиқди

    14.05.2018, 13:40

    Фотогалерея: Жаҳон футболида бир-бирига қарши тўп сурган машҳур ака-укалар

    14.05.2018, 11:07

    А Серия. Чемпионат тугашига бир тур қолганда «Ювентус» кетма-кет 7 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди

    14.05.2018, 02:15

    9 та гол урилган ўйинда «Барселона» Ла Лигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди (видео)

    14.05.2018, 02:11

    Кевин де Брюйне АПЛда мавсумнинг энг яхши плеймейкери бўлди

    14.05.2018, 01:28

    Салоҳ учун аталган мавсум. Мисрлик футболчи Англияда «Олтин бутса» соҳиби бўлди (фото)

    14.05.2018, 01:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.