Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳасида хусусий корхонага тегишли «Газель» русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.
14 май куни соат 20:40 да «Эльбрус» ресторани олдида рўй берган ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Автомобиль двигатель қисмида рўй берган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)