• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент универмаги» ёнидаги номсиз хиёбон ёхуд шаҳар ҳуснидаги доғ

    ЎзА миллий ахборот агентлиги «Тошкент марказий универсал магазини» (собиқ «ЦУМ» дўкони) ёнидаги хиёбон ҳақида танқидий мақола чоп этди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Пойтахтимиз қоқ марказида эътиборсиз қолаётган шундай номсиз хиёбон бор. Бу жойни кўпчилик яхши билишади. Бироқ негадир ушбу маскан мутасаддилар назаридан четда қолаётгандек назаримизда.

    Шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган, каттагина ҳудудни эгаллаган хиёбонни айлансангиз, гап нимада эканини англайсиз. Биз, «Тошкент марказий универсал магазини» (собиқ «ЦУМ» дўкони) ёнидаги хиёбонни назарда тутяпмиз. Қарийб беш-олти гектар майдонни эгаллаган ушбу маскан қуюқ дарахтлар билан қопланган баҳаво ва сокин гўша. Лекин афсуски, Шўролар даврида барпо этилган ушбу сайлгоҳ, тан олиш керак, истиқлол йилларида эътибордан четда қолди. Сўлим хиёбонни кезсангиз, бу ердаги манзаралар дилингизни хуфтон қилиши турган гап.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бир пайтлар йўлакларга дидсизлик билан ётқизилган шапалоқдек бетон плиталар аллақачон дизайн нуқтаи назаридан эскирган, йўлкаларни ўт босиб кетган. Йўлаклар четига ўрнатилган ёғоч ўриндиқлар эса шунчалик харобки, ҳатто ўтиришга кишининг кўнгли тортмайди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хиёбон марказидаги ҳожатхона юзга чиққан чипқонни эслатади. Бу ерда на тозалик, на санитария-гигиена қоидалари хусусида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Шу ҳолига ҳам киришни фалон сўм, деб белгилаб ўтирган қоровулни кўриб, кулгингиз қистайди. Унинг ташқи кўринишига қараб, ичкаридаги ҳолатни тасаввур этиш қийин эмас.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ёғоч ўриндиқлар атрофи, дарахтлар қуюқроқ жойлар эса ичимликлардан бўшаган идишлар, турли пакет ва қоғозлар билан тўлиб-тошган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шу боис бўлса керак, бу ерда ҳордиқ олишга келадиганлар сони бармоқ билан санарли. Кундуз куни хилват жойни хуш кўрадиган тўрт-беш жуфт йигит-қиз ва зериккан битта-яримта бекорчидан бошқа кимсани учратмайсиз. Кечқурун эса хиёбон хийла гавжумлашади. «Севишганлар» ва бекорчилар сафига шу яқин-атрофдаги дўконлардан спиртли ичимлик харид қилиб, ёғоч ўриндиқларда қўр тўккан улфатлар ҳам қўшилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Аслида бу маскан бир пайтлар жуда машҳур гўша бўлган. Хиёбон ҳудудида жойлашган «Мовий гумбазлар» («Голубие купола») кафеси шаҳардаги энг номдор тамаддихоналардан бири ҳисобланар эди.

    Мижозларнинг кўплиги боис, ушбу боғ ҳар доим ҳордиқ чиқарувчилар билан гавжум бўлган. Лекин кейинги йилларда эътиборсизлик сабаб, улкан хиёбондан файз кўтарилгандек. Аслида, қулай ва марказда жойлашган бу хиёбон аҳолининг энг севимли масканларидан бири бўлиши лозим эди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Биз ушбу хиёбон тақдири билан қизиқиб, бир қатор ташкилотларга мурожаат қилиб кўрдик. Аммо Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва Миробод туман ободонлаштириш бошқармасидан ҳам саволимизга тайинли жавоб ололмадик. Улар биз фақат ободонлаштириш ишларига масъулмиз, дейишдан нарига ўтишмади. Миробод туман ҳокимлигидаги мутахассислар эса бу хиёбонда тадбирлар ўтказилмаслигини рўкач қилиб, тозалик ва бошқа масалаларда ушбу ҳудуд тегишли бўлган маҳаллага мурожаат қилишимизни маслаҳат беришди. Аммо йирик ташкилотлар эътибор қаратмаган муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг қўлидан нима ҳам келарди?
    Пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган ушбу хиёбоннинг шундоққина биқинида Ташкент палаcе меҳмонхонаси, Алишер Навоий номидаги давлат катта академик театри, Ўзбекистон бадиий академиясининг марказий кўргазмалар зали жойлашган. Хиёбондан ҳар куни ўнлаб хорижлик сайёҳлар ўтиши шубҳасиз. Қаровсиз ва ғариб масканнинг аҳволи чет элликларда қандай таассурот уйғотишига изоҳ бермасак ҳам бўлар.Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклифимиз

    Расмий манбалардан қидириб бу хиёбоннинг қандай номланишини аниқлай олмадик. Шу ҳолатда унга бирор бир ном ёпишмаслиги ҳам аниқ.

    Президентимизнинг талаби ва ташаббуси билан мамлакатимизда китобхонликни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада бир нечта ҳужжатлар ҳам қабул қилинди. Ушбу хиёбонда эса узоқ йиллардан бери китоб ва журналлар билан савдо қиладиган қатор расталар мавжуд. Кимгадир ноёброқ китоб ёки қизиқарлироқ журнал керак бўлса, шу ердан топилади. Кўпчилик хиёбонни китоб билан боғлаб тилга олади, шундай экан, уни «Китобхонлар хиёбони» деб номлаб, шунга мос равишда қайта таъмирласак, ўз ҳолича савдо қилаётган китоб расталарини замонавий дизайн асосида тартибга келтирсак, китоб ўқиш учун қулай ўриндиқлар қўйилса, маънавий-маърифий тадбирлар, Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида ўтказиладиган анъанавий китобхонлар фестиваллари шу ерда ўтказилса, айни муддао бўлур эди.

    11.05.2018, 09:22   Изоҳ (0)   34535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўювчи қарор қабул қилинди

    11.05.2018, 09:05

    Тошкентда Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини беришни таклиф қилишди

    11.05.2018, 08:28

    Асака автомобиль заводи ишлаб чиқариш жараёнининг сифат даражасини белгилаб берувчи BIQ-III сертификатини қўлга киритди

    11.05.2018, 08:17

    Санкт-Петербургда ўзбекистонлик сотувчи аёл маҳсулотларни бепул тарқатиб юборди

    10.05.2018, 21:01

    Tashkent City марказидаги қабрлар, Ким Чен Ин билан қачон ва қаерда учрашишини эълон қилган Трамп, Райҳонга берилмаган АҚШ визаси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    10.05.2018, 19:57

    Tashkent City’нинг қоқ марказидаги қабрлар тақдири нима бўлди?

    10.05.2018, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Футбол | 4 июл, 08:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.