Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Қозитарнов кўчасида яшовчи Ш.Р. исмли аёлнинг уйида тунги соат 02:21да ёнғин содир бўлди. ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Офат оқибатида уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрди.
Ёнғинни ўчириш вақтида Ш.Р.нинг уйида меҳмонда бўлган акаси Ж.Р. куйган ҳолда топилиб, касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у ҳаётдан кўз юмди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)