Хитойнинг Ухан шаҳарида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг миллий туристик маъмурияти раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур учрашувда Ҳиндистон Давлат туризми вазири, Электроника ва ахборот технологиялари вазири К.Ж.Альфонс, Қозоғистон Спорт ва маданият вазири ўринбосари Й.Т.Кожагапанов, Хитой Туризм ва маданият вазири ўринбосари Ли Цзинцзао, Қирғизистон Туризм ва маданият вазирлиги қошидаги департамент директори А.К.Жаманқулов, Покистоннинг Хитойдаги элчи маслаҳатчиси Балох Мумтоз, Россия федерат туризм агентлиги раҳбари ўринбосари Н.В.Королёв, Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Н.А.Абдуғаффорзода, Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари А.Носиров иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари ШҲТ доирасида туризм соҳаси бўйича ҳамкорлик натижасида эришилган муваффақиятларни юқори баҳолади, бундан ташқари миллий туризмни ривожлантириш бўйича ўзаро маълумот ва таклиф алмашишди.
Изоҳ (0)