Кеча, 8 май санасида Англия премьер лигасини 31-тури доирасида қолдирилган учрашув ўтказилди.
Унда АПЛда қолиш учун курашаётган жамоалар тўқнаш келди. «Суонси» ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилди. Учрашувдаги ягона гол 72-дақиқада Маноло Габбиадини томонидан киритилди. Шу тариқа меҳмонлар ўз ҳисобига муҳим 3 очкони ёзиб қўйди.
Бу мағлубият орқали эса «Суонси» Чемпионшипга яқинлашиб қолди. «Саутгемптон» эса бу ғалаба орқали ўз очколари сонини 36 тага етказиб олди. Бу эса «Саутгемптон»нинг турнир жадвалида 16-ўринга ҳам кўтарилишини ҳам таъминлади. Мавсум якунланишига бир тур қолганида 31 очкога эга бўлиб турган «Вест Бромвич» АПЛни тарк этиши ойдинлашди.
Англия премьер лигаси
31-тур қолдирилган учрашуви
8 май, сешанба
Изоҳ (0)