Мияга қон қуйилиши сабаб операция қилинган «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон соғая бошлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Маълумотларга кўра, 76 ёшли шотландиялик мутахассис аввалгидек интенсив терапия бўлимида, бироқ душанба куни у комадан чиқди ва яқинлари ҳамда дўстлари билан суҳбатлашди.
Фергюсон яқинларининг таъкидлашича, операция муваффақиятли ўтган. Шифокорлар мижозга узоқ муддатли даволаниш кераклигини айтган.
Алекс Фергюсон 27 йил (1986-2013) давомида «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган ва клуб билан 38 та соврин қўлга киритган.
Изоҳ (0)