«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер лигасининг 37-турида «Челси»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубиятли учрашувдан сўнг жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳни танқид қилди, деб ёзади «Sports.ru».
Ўйин бош ҳаками Энтони Тейлор 39-дақиқада мисрлик футболчига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. Бу Салоҳ учун мавсумдаги илк сариқ карточка бўлди.
«Ҳа, у атайлаб йиқилганди, шундай эмасми? Салоҳ рақиб ўзига тегишини кутди. Мен эса уни бундай ҳолатда кўришни хоҳламайман. Аммо бу рўй бериб бўлди. Бундай ҳолатда фол ишлаб бўлмайди. Бу тўғри ҳам эмас. У яхшироқ ўйнаши мумкин ва шарт эди, яна гол уришда давом этиши мумкин эди, Муҳаммад қолган ўйинларда гол ура олишига ишонаман», – деди Клопп.
Ҳозирда Салоҳ ҳисобида АПЛда урилган 31 та гол мавжуд.
Изоҳ (0)