• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каттақўрғонлик Ҳамид Саматов: 13 болани асраб олган яна бир ўзбек Шомаҳмудови

    Каттақўрғонлик Ҳамид Саматов Иккинчи жаҳон уруши йилларида икки марта қаҳрамонлик кўрсатади: биринчиси Сталинград ва Украина жанг майдонларида бўлса, иккинчиси фуқаролик бурчини адо этишда. Бу ҳақда Sputnik ҳикоя қилмоқда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    1944 йил. Урушда оғир жароҳат олиб уйига қайтаётган Ҳамид Саматов Каттақўрғон вокзалида ёғоч уйча ичида совуқдан яшириниб ўтирган болага кўзи тушади. Кўриниши жуда ориқ болакайга унинг раҳми келади ва ўзи билан уйига олиб келади.

    Тонг саҳарда уйга кириб келган Ҳамидни ота-онаси хурсандчилик билан кутиб олади. Ўғли фронтдан қайтиб келганига мамнун бўлишади, лекин уни ёш бола билан кўриб: «Ҳа болам, ҳамма уруш қилаётганда, сен уйландингми?» деб сўрашади. Ҳамид бўлган воқеани айтиб беради.

    Саматов кўчада қаровсиз қолган болани кўрса, чидаб тура олмаган — уйига олиб келаверган. Бир сафар уч болани, яна бир сафар кучугидан ажралишни истамаган болакайни кучуги билан бирга уйига олиб келган.

    Энг қийин, очгарчилик вақтларни Ҳамид ака шундай эслайди. «Уйда 13 болакай, озиқ-овқат қолмаган. Болалардан икки нафари очликдан ўлиш арафасига келиб қолган». Ўшанда у шинел ва этигини олиб бозорга чиқади ва уларни тўрт халта кепакка алмаштириб келади. Болалар хурсанд бўлади.Лекин эртаси куни военком уни ҳарбий кийимсиз кўриб, қаттиқ койийди, «Сен нима, фронтовик бўла туриб, шинел ва этигингни сотиб ичдингми? Ахир бу шармандалик-ку?», — дея жаҳл қилади у.

    — Йўқ, ўртоқ полковник. Мен болаларимга овқат сотиб олиш учун сотдим, — дейди Саматов.

    «Нечта боланг бор?» деб савол берилганда Ҳамид «13 та», деб жавоб беради. Полковник унинг сўзларига ишонмай, шу куннинг ўзидаёқ Ҳамиднинг уйига машинада келади. Вазиятни кўриб, бирон сўз айтмай уни қучоқлайди.

    Шундан сўнг уч йил давомида полковник Акимов оилага доимо ёрдам юбориб туради. «Ўша, очарчилик йилларида бу жуда катта ёрдам бўлди», — дея эслайди Ҳамид ака.

    Кунлардан бир кун Ҳамиднинг ота-онаси уни уйлантиришга қарор қилади. Ҳамид бўлса «Ахир менинг болаларим бор-ку, қайси қиз менга турмушга чиқишга рози бўлади?» деб жавоб қайтаради.

    Лекин шундай қиз топилади. Қўшнисининг қизи Санобар Ҳамидга турмушга чиқишга рози бўлади.

    «Ҳамид ака ва Санобар опа то бизларни оёққа турғизмагунча атайлаб ўз болаларини дунёга келтиришмади. Кейинчалик эса улар беш ўғил ва бир қизли бўлишди. Ҳозир уларнинг ҳамма болалари ўсиб, улғайиб, бутун собиқ Иттифоқ бўйлаб тарқалиб кетишган», — ҳикоя қилади Ҳамид Саматов асраб олган тўнғич ўғил Санъат.

    Ҳамид аканинг барча фарзанд, невара ва эваралари ушбу оилага тўпланган кунларда ҳовлига 100 дан ортиқ киши жамланади.

    08.05.2018, 22:07   Изоҳ (0)   30534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси парламентга киритилди

    08.05.2018, 21:31

    Намангандаги Алишер Усмоновга туризмни ривожлантириш таклиф этилаётган ҳудуддан пост олиб ташланди

    08.05.2018, 20:39

    Фарғонадаги авиаҳалокат қурбонлари ҳақида илк ахборот, дарахт кесувчиларга қарши кураш бошлаган Тошкент ҳокими, Ўзбекистонга тўрт ойда юборилган 1,3 млрд доллар ва...

    08.05.2018, 19:48

    Россия федерал қидирув бюроси эҳтиётсизлик туфайли инсон ўлимига сабаб бўлган фуқарони ҳибсга олди

    08.05.2018, 19:22

    Хитой ва Қирғизистон ҳудудида зилзила қайд этилди

    08.05.2018, 19:11

    9 май куни Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди

    08.05.2018, 18:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.