Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 40 дан ортиқ профилактик тадбирлар ташкил этилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.
Мазкур ўрганишлар давомида 30 га ноқонуний ҳаракатлар аниқланиб, ҳолатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, вилоят ҳудудида ноқонуний концерт-томоша фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликларига чек қўйилган.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 га яқин ноқонуний концерт-томоша фаолияти, яъни расмий ҳужжатларсиз сухандонлик, раққосалик, хонандалик ва созандалик билан шуғулланиб келаётган фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилган.
Изоҳ (0)