Санкт-Петербург полицияси 21 ва 22 ёшли Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, Sputnik хабар берди.
Маълумотларга кўра, улар ўз ҳамюртларининг Россияда қолиш ҳужжатларини сохталаштириб бериш билан шуғулланган.
Ўзбекистонлик фуқаролар истиқомат қиладиган квартирада тинтув ўтказилганида уларнинг ёнидан Кўп функцияли марказ ва яна олтита ташкилотнинг муҳри, муҳожирларнинг келиши учун ариза ва уларнинг ҳужжатлари нусхалари топилган. Бу орқали фирибгарлар 750 кишига сохта ҳужжатларни тайёрлаб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нибатан Россия Жиноят кодексининг 322 моддаси (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноят иши очилган.
Изоҳ (0)