Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида Ўзбекистон фуқароси паспортларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Пойтахтда истиқомат қилувчи 18 нафар шахснинг аризалари қаноатлантирилиб, улар Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.
Фуқаролик паспортларини шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев топширди.
Тадбирда иштирок этган шаҳар фаоллари, депутатлар, жамоатчилик вакиллари паспорт соҳиблари қувончига шерик бўлди.
Изоҳ (0)