Яқин кунлардан бошлаб Тошкент кўчаларида, маҳаллаларида тозалик, ободлик учун янги Hyundai махсус тозалаш автотранспортлари ўз хизматини бошлайди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
«Бундан мақсад Тошкент шаҳри йўлларини, кўчаларини янада обод ва кўркам қилиш. Ушбу транспортлар Тошкентнинг экологик тозалигига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ», — дейилади хабарда.