Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонаси хабарига кўра 2018 йилнинг 11—12 май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сайёр консуллик қабули Қирғизистон ҳукуматининг Ўш шаҳридаги Ваколатли вакиллиги биносида бўлиб ўтади.
Фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.