3 май, пайшанба куни 25 нафар ҳарбий хизматчини олиб кетётган автобус Чили жанубидаги Пуэло кўлига қулаб тушди. 2 киши ҳалок бўлди, камида 10 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Globovision телеканали сайтига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Жабрланганларни эвакуация қилиш учун 2 та вертолёт юборилди. Ҳарбийлардан 2 тасининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)