Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида тўқимачилик фабрикаси қурилмоқда. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
«Кантекс-Инвест» корхонаси қурилиши учун 10 гектар ер ажратилган. Қурилиш 2016 йил 26 апрель куни бошланган. Лойиҳа мамлакат бюджетига 27-30 миллион доллар миқдорида валюта тушумини келтириши кутилмоқда.
Корхона 12 минг тонна пахтани қайта ишлаб 8-9 минг тонна ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 300 дан ортиқ ишчи банд қилинган қурилиш ишлари 95 фоизга якунланди.
Лойиҳага 312 миллиард сўм сармоя киритилган. Италия, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой каби 14 мамлакатдан ускуна келтирилди. 750 нафар одамнинг иш билан таъминланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)