Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбида кучли қум бўронидан 97 киши ҳалок бўлди, яна 143 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Олдинроқ 77 қурбон ҳақида хабар берилган эди.
Бўрон биноларни бузган, симёғоч ва дарахтларни ағдарган. Штатларда яқин 48 соат давомида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ёмон об-ҳаво сабабли халқаро аэропортларда, шу жумладан Деҳлида ҳам ўнлаб рейслар бекор қилинган.
Изоҳ (0)