Жанубий Африка Республикасининг Крюгер миллий боғига ташриф буюрганлар автомобиль эшигини очишга уринган урғочи шерни видеога олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Видеодан кўриш мумкинки, йиртқич машина ёнидан кетмасдан, бир неча бор автомобиль эшиги тутқичини тишлаб очишга уринган. Автомобиль бироз нарироққа ҳаракатланганидан сўнг, шернинг унга бўлган қизиқиши сўнган.
Изоҳ (0)