Жанубий Кореянинг Инчхон аэропортида фаррош бўлиб ишловчи эркакка кутилмаганда омад кулиб боқди. У чиқиндиларга мўлжалланган контейнер ичидан умумий қиймати 327 минг АҚШ долларига тенг бўлган етти дона олтин ёмбиларни топиб олди, деб хабар беради «Вести.ru».
Ҳар бирининг оғирлиги бир килограмм келадиган олтинлар газетага ўралган бўлган. Полициянинг тахминларига кўра, олтиннинг эгаси қўлга тушиб қолмаслик учун уларни ташлаб кетган.
Агарда олтинлар эгаси олти ой давомида пайдо бўлмаса унинг барчаси фаррошнинг мулкига айланади.
Олтинлар эгаси топилиб қолганида ҳам Жанубий Корея қонунларига кўра, фаррошга топилманинг 20 фоизи тақдим этилади. Бироқ ушбу олтин ёмбилар ноқонуний йўл билан қўлга киритилган бўлса, фаррошга ҳеч нима берилмайди.
Изоҳ (0)