Москваликлар «Кортеж» лойиҳаси лимузинини видеога олди, деб ёзади «5-tv.ru». Эҳтимол, айнан шу автомобиль Россия президенти инаугурациясида иштирок этиши мумкин.
Кадрларда Москва марказидан юк машинаси ўтиб бораётгани, унинг платформасида эса камуфляж рангидаги ғилоф қопланган автомобиль борлигини кўриш мумкин, у «Кортеж» лойиҳасидаги Россия лимузинига жуда ўхшайди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин 7 майда бўлиб ўтадиган инаугурациясидан кейин «Кортеж» лойиҳасидаги лимузиндан фойдаланиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)