КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашув чоғида мамлакатдаги ядро объектларини кўздан кечиришга рухсат берган. Бу ҳақда Жанубий Корея телеканалии вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Истаган жойингиздаги ядро объектларининг барчасини кўздан кечиришингиз мумкин», — деган Ким Чен Ин Помпеога.
Телеканал қайд этишича, бундай баёнот Шимолий Корея томонининг Корея ярим оролини ядросизлантиришни назорат қилиш жараёнида фаол иштирок этишга тайёрлигидан дарак беради.
Изоҳ (0)