Бағдод шаҳри чекка қисмида 1 май, сешанба куни ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг ҳужуми оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қуролли ҳужум Ироқ пойтахти шимолидаги Эт-Тармияда амалга оширилган. Аҳоли пункти бир неча кун аввал куч тузилмалари билан қуролли тўқнашувлар оқибатида экстремистлар назорати остига ўтган.
Ҳозирги пайтда ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумот тахминий характерга эга. Жангарилар ҳужуми қурбонлари асосан тинч аҳоли вакиллари эканлиги таъкидланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)