Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳридан йўлга чиққан «Ғалаба — барча учун битта» («Победа — одна на всех») автокарвони иштирокчилари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск автоном округи думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари 1946—1958 йилларда ишлаб чиқарилган ГАЗ-М-20 «Победа» автомобилларида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари шаҳар ва қишлоқларидан ўтиб, Ўзбекистонга кириб келди.

Автокарвон қатнашчилари дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Шундан сўнг шаҳардаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган инсонлар ёд этилди. Россиялик меҳмонлар ушбу масканда самарқандлик уруш фахрийлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Самарқандлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Е.Солдатов ҳамда М.Колмогоров фронтда бошдан кечирган воқеа-ҳодисалар, урушдан кейинги йиллардаги фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди. Ёшларни бугунги тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиб яшашга, тинчликни асраб-авайлашга чорлади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидалар билан ҳам яқиндан танишди.

Автокарвон иштирокчилари 1 май куни Тошкентдан Россия томон йўлга чиқади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди