Олимларнинг аниқлашича, узоқ умр кўриш нафақат ирсий мойилликка, балки бизнинг яшаш тарзимизга, яъни ўзимиз назорат қилишимиз мумкин ва ҳатто керак бўлган кўпгина майда омилларга: овқатланиш, уйқу, жисмоний фаолликка боғлиқ экан.

Фото: Depositphotos

Huffington Post нашри умрни узайтиришга ёрдам берувчи энг фойдали озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди.

Брокколи карами саратондан ҳимояланиш учун

Брокколи ва бошқа хочгулли сабзавотлар таркибида соғлом ҳужайраларнинг эркин радикаллар томонидан зарарланишидан ҳимоя қилишга ёрдам берувчи сулфорафан ва бошқа антиоксидантлар мавжуд.

Сабзавотларга келганда эса уларни хом ҳолда истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Яхлит донлилар юрак-томир касалликларида

Яхлит донлар таркибида холестериндан ҳимоя қилиш ва қондаги шакар миқдорини тартибга солишга ёрдам берувчи турли хил антиоксидант ва витаминлар бор. Яхлит донларнинг бир тури — сули — avenanthramides деб номланувчи холестериндан қўшимча равишда ҳимоя қилишни таъминлайдиган антиоксидантга эга.

Резавор мевалар мия, суяклар ва мушаклар учун

Резавор мевалар организмни эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи антиоксидантларга жуда бой. Шунингдек уларнинг таркибидаги антоцианлар миянинг ва мушак тўқималарининг тўлиқ фаолият кўрсатишида айниқса фойдалидир.

Қорамтир шоколад яллиғланишларга қарши курашиш учун

Қорамтир шоколад таркибида антиоксидантлик хусусиятларига эга бўлган ва тромблар пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам берувчи, яллиғланишга қарши курашувчи флавоноид моддалари мавжуд.

Помидор саратонни даволаш учун

Помидор энг кучли каротиноид — инсон қонида учрайдиган антиоксидант ҳисобланувчи ликопиннинг ажойиб манбаси.  Маълум бўлишича у простата, ўпка ва меъда саратонларидан ҳимоя қилишга ёрдам берар экан.

Манба: Huffington Post