Аввал хабар берилганидек, бугун, 29 апрель санасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 9-тур баҳслари бошланди.
Турнинг дастлабки ўйини Бекободда бўлиб ўтди. Унда мезбон «Металлург» «Бухоро»га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 48-дақиқасида Шавкат Саломов бухороликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бекободлик икки дақиқа оралиғида икки гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдира олди. Голлар муаллифи эса Зоҳид Абдуллаев ҳамда Забиҳилло Ўринбоев бўлди.
Иккинчи ўйин водийда «Навбаҳор» ҳамда «Нефтчи» ўртасида кечди. Беллашув томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранги билан якунланди. «Нефтчи» сафида Хуршид Асқаралиев 69-дақиқада гол киритган бўлса, мезбон «Навбаҳор» жамоаси сафида Сардор Сулаймонов 84-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Айни дамда турнинг марказий ўйини «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда.
9-тур учрашувлари эртага якунланади.
Pepsi Суперлига
9-тур беллашувлари
29 апрель, якшанба
Изоҳ (0)