Аввал хабар берилганидек, бугун эрта тонгда ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Енгилмас чарм қўлқоп устаси АҚШнинг Бруклин шаҳарчасида шу кунгача вакант бўлиб турган WBA International чемпионлик камари учун рингга кўтарилди. Жангда Эргашевга хитойлик Ванг Жимин рақиблик қилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди. Барча раундларни яққол устунлик билан ўтказган Шоҳжаҳон рақибини таслим этди. Ҳакамлар 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобидаги ғалабани Шоҳжаҳонга тақдим этди. Шу тариқда Эргашев WBA International чемпионлик камари соҳибига айланди.
Маълумот учун хитойлик боксчи профессионал фаолияти давомида бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган. Бугун у учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Шоҳжаҳон Эргашев эса 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Шундан 12 таси нокаут билан. Шунингдек, Эргашев илк бор жангини тўлиқ ўтказди.
Изоҳ (0)