• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Журналист саратон билан курашаётган футболчи Сирожиддин Сайфиев номидан Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевга мурожаат йўллади

    Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев саратон касаллигига чалингани ҳақида аввалроқ маълум қилинганди. Пулга муҳтож бўлган Сирожиддин «Динамо»да ишлаб топган пулларини сўраган. Бироқ клуб футболчи олдидаги қарзни қайтаришни истамаган ва ҳалигача қайтаргани йўқ. Бу ҳақда журналист Фарҳод Норбўтаев ўз блогида маълум қилди. «Дарё» журналистнинг блогини баъзи тузатишлар ва қисқартиришлар билан қайтадан чоп этади.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    Инсонийлик мезони нима? Бу саволнинг жавобини бундан салкам олти аср олдин буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари айтиб кетган эди:

    Одамий эрсанг демагил одамий,

    Оники йўқ халқ ғамидин ғами.

    Инсонийликнинг мезони шу! Ҳар бир киши модомики, инсон деган буюк рутбага муносиб бўлишни истар экан, у ўзгалар дардига шерик, ҳамдард ва ҳаммаслак бўлишга маҳкумдир.

    Афсуски, бу дунёда инсонийлик тушунчаси ҳаммада ҳам баравар бўлавермайди. Айниқса, кўз ўнгингда кимдир ҳаётда яшаши, бу ёруғ дунёнинг бир неча дақиқалари учун курашаётган бир вақтда, унинг сабабчилари, шунчаки, ақлан ўзини четга тортиб, моддий ва маънавий ёрдамни бермай турса, оғир дард билан курашаётган инсон дардига яна юз бор дард қўшилиши турган гап.

    2014 йилнинг 24 октябрь куни Тошкентда «Локомотив»га қарши кечган ўйин Сирожиддин Сайфиев учун профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлди. Ўша ўйинда у «Динамо» учун борини бериб ўйнади. Аммо 84-дақиқада содир бўлган ўша машъум воқеа ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Алам қиладигани шундаки, жароҳатдан сўнг тез тиббий ёрдам машинасида уни пойтахтдаги «Травматология ва ортопедия республика илмий текшириш институти» шифохонасига олиб келишди. Бироқ футболчининг ортидан «Динамо» клуби раҳбариятидан ҳеч ким бормади. Ҳол-аҳвол ҳам сўралмади. Тақдир экан ўша оғир кунларни ҳам енгиб ўтган Сирожиддинни кутилмаганда бошқа бир дард қамраб олди. Ҳеч ким кутмаганда у саратон касаллигига чалинди.

    Бу хабарни эшитиб қанчадан-қанча инсонлар карахт аҳволга тушиб қолди. Кўпчилик, унинг бу дардга йўлиқққанига ишонмади ҳам. Бу гаплар шунчаки ёлғон дея эътироз билдирганлар ҳам бўлди. Аммо аччиқ бир ҳақиқат шунда эдики, умрини «Динамо» жамоаси ва Самарқанд футболига бағишлаган Сирожиддин Сайфиев оғир дардга чалингани рост эди.

    Сирожиддин Сайфиевнинг оёғи сингандан сўнг бошидан кечирган кечинмаларини аввал ҳам ёзган эдим. Бу сафар ҳам уни такрорлаш ниятим йўқ. Аммо бугун бетоб бўлиб, ҳаётда беш кун бўлса-да яшашга умид қилган инсонни «Динамо» клуби раҳбарияти йиллар давомида алдаб келаётганлигини айтмасам бўлмайди.

    Ҳа, бугун саратон касаллиги сабаб ўлим билан курашаётган Сайфиевни «Динамо» клуби раҳбари Шуҳрат Ҳотамов ва футболни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Бахтиёр Жўраевлар мана неча йилдирки «қулоғига лағмон» илиб келмоқда. Айнан уларнинг найранглари, ёлғонлари, сохта маълумотлари, клубдаги, умуман Самарқанд футболида қилаётган молиявий ўғирликлари сабаб бугун миллионлаб самарқандлик футбол ишқибозларининг севимли ўйинчиси бўлган Сирожиддин Сайфиев Москвада пулсиз қолиб кетди.

    «Мен бу ерда (Москвада) ҳаёт билан курашаяпман! Яқинларим, дўстларим билан яна аввалгидек бирга бўлиш учун ҳаракат қиляпман. Аммо «Динамо» клуби раҳбари Шуҳрат Ҳотамов ва фонд бошлиғи Бахтиёр Жўраевлар неча йилдирки мени алдаб, пешона терим билан топган пулларимни бермаяпти. Натижада мана икки ҳафтадирки муолажани ололмаяпман. Бу ерда муолажасиз ўтаётган ҳар бир куним ҳаётимга зиён. Ҳар дақиқа мен учун ғанимат. Аммо улар буни тушунмаяпти. Тушунишни истамаяпти», — Сирожиддин Сайфиев.

    Оғир хасталикка чалинган Сирожиддин Сайфиевдан «Динамо» клуби раҳбарияти ўша вақтда 60 милион сўм ойлик маоши ва мукофот пулларидан қарздор эди. Минг бир машақат билан ўша пулларнинг 20 миллион сўмини олди, холос. Бугун эса клуб раҳбарияти яна 40 миллион сўм пулини бермаган. Бироқ клубнинг расмий сайтида нафақат футболчини, балки бутун бир халқни алдаб Сирожиддин Сайфиев олдидаги ойлик маош қарзларини ҳисоб-китоб қилиб тўлади деган ёлғон хабар тарқатилди. Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу хабар клуб раҳбари ва фонд бошлиғининг қистови асосида қўйилганлиги аниқ бўлди.

    «Зоир Мирзаев вилоятда ҳоким вақтларида Бахтиёр Жўраев ва Шуҳрат Ҳотамов вилоят ҳокимлиги томонидан ёзма равишда тасдиқланган кафолат хатининг ижросини таъминламади. Кафоат хатида 2015 йил 1 октябригача қарзлар тўлиқ тўлаб берилиши аниқ қилиб кўрсатилганди. Кейин 2016 йилнинг май ойида ЎФФда бўлган йиғилишда яна ўшалар ёзган аризамни қайтариб олсам пулингни берамиз деб иккинчи бор алдашди. Яна бир бор алданганлигимни билганимдан сўнг шахсан ўзим вилоят ҳокимининг қабулида бўлдим. Вилоят ҳокими уларга қарзларни узиш бўйича топшириқ берди. Лекин барибир улар пул бермади. Кейин 2017 йилнинг апрель ойида халқимиз ва клубларимиз томонидан хайрия акцияси ўтказилганда, клуб 20 миллион пластик карточкамга ташлаб, ҳамма қарзларини тўладик деб ёлғон маълумот берди. Охирги марта 2018 йилнинг март ойида клуб раҳбарларига қолган иккита ойлик ва олтита мукофот пулларини беришини, у пулларга мен Москва шаҳрига навбатдаги даволанишни ўташ учун боришимни айтганимда, улар ҳокимият пул бермаганлигини, бу ерда мен ҳам, клуб ҳам айбдор эмаслигини айтишди. Хоҳласанг, 10-15 миллион қилиб беришимиз мумкин, лекин уни ҳам қачон пул бўлса дейишди. Мана бир ойдирки, Москвада муолажасиз кутиб ўтирибман», — Сирожиддин Сайфиев.

    Ҳозирги кунда клуб футболчидан 40 миллион сўм ойлик маош ва мукофот пулдан қарздор. Бу сўзимизга клуб мутасаддилари эътироз билдириб, ҳокимият қилинган смета пулларини бермаганлиги сабаб қарздор бўлиб қолганликларини баҳона қилишлари мумкин. Аммо фонд раҳбари Бахтиёр Жўраев 2018 йилги мавсум бошидан «Динамо» жамоасининг Про-Лига 1-турдаги сафар учрашуви ва ундан кейинги ўйинлари олдидан футболчиларга 2017 йилдаги ойлик маошларидан қолган қарздорлик сифатида икки-уч бора пул ташлаб берди. Буни «Динамо»да тўп тепгучи виждони бор исталган футболчидан сўрасангиз тасдиқлайди.

    Хўш, айтинг-чи, тўрт мучаси соғ бўлган футболчилар учун ўтган йилдан қолган қарзлари тўлаб берилаяпти-ю, бугун ҳаётда яшаш учун курашаётган Сирожиддин Сайфиевни неча йиллардан бери қолиб келаётган ойлик маошлари нега тўланмай келинмоқда. Хўш, энди ўйлаб кўринг-чи, ҳокимият ўтган йили пул бермади деган баҳона қанчалик асосли бўла олади? Ўзига керак бўлганда 2018 йилда футбол учун ажратилган пулларни 2017 йилги қарзлар учун ишлатиш мумкину, оғир хасталикка чалинган, энг муҳими «Динамо» учун жон куйдириб ўйнаган футболчининг пулларига келганда ҳокимият пул бергиси келмай қоладими?

    Бошқаларни билмадим-у, менинг назаримда клуб раҳбарияти ва фонд ҳамкорликда ўша пулни аллақачон «туя» қилиб бўлган. Алал оқибатда бугун ўша пулни чўнтагидан тўлаб беришни исташмаяпти.

    Мени бир савол қийнайди. бутун бошли вилоят, дунё цивилизациясига ҳисса қўшган, дунё тан олган шаҳарда оғир хаста бўлиб қолган футболчининг қарзларини бериш учун пул топилмай қолсая! Шуҳрат Ҳотамов ва Бахтиёр Жўраевларнинг одатий баҳонаси битта. Ҳокимият пул бермаяпти. Ўз-ўзидан ҳар қандай инсонда ҳокимият ва ҳокимга нисбатан нафрат уйғонмоқда. Аслида ҳақиқатдан ҳам ҳокимият «Динамо»га пул бермаяптими? Менимча бу Шуҳрат Ҳотамов ва Бахтиёр Жўраевнинг ҳокимиятни «печка» қилиб мухлислар олдида ўзини оқлашнинг оддий йўли. Боиси, «Динамо» жамоаси учун 2015 йилда 5 миллиард, 2016 йилда салкам 4 миллиард, 2017 йилда 12 миллиард, 2018 йилда 12 миллиард 800 миллион сўмлик смета қилиб келинган ва ўша пуллар клубга берилган. Футбол фонди ва клуб раҳбариятининг виждони бўлса ушбу маблағлар ичидан Сирожиддиннинг пулларини тўлаб бермасмиди? Оддий мухлисларга доимо, ҳокимни айбдор қилиб келадиган бундай ноинсофлардан яна нимани кутиш мумкин.

    Мен касбим тақозоси билан Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраевни бугунги фаолияти, халқ билан бирга ишлашига кўп бора амин бўлганман. Ҳар қандай масалани эътибордан четда қолдирмай, унинг ечимини топиб келганига гувоҳ бўлганман. Ўйлайманки, бугун тирик қолиш ва бу дунё ҳавосидан яна нафас олиш учун курашаётган Сирожиддин Сайфиевга ҳам Самарқанд вилоят ҳокимлиги алоҳида эътибор қаратади. Сирожиддин учун пешона териси билан ҳалол ишлаб топган ойликларини берса кифоя. Шундай салоҳияти кенг, довруғи бутун дунёга машҳур Самарқандда биргина футболчининг ойлик маошини олиши шу қадар муаммога айланиб кетмаса керак, назаримда.

    Ҳа, айтганча! Бугун футболни ривожлантириш йўлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси қилаётган ишларга ортиқча таърифнинг кераги йўқ. Айниқса, тартиб интизомни бузган жамоаларга қатъиятлик билан кўрилаётган жазолар бугун клублар ўз ишларига тўғри ёндашишига сабаб бўлмоқда.

    Сирожиддин Сайфиев ойлик маошларини олиш учун бир неча бор ЎФА ва ПФЛга мурожаат қилди. Аммо улар ҳам Шуҳрат Ҳотамов ва Бахтиёр Жўраевнинг «лағмонлари»га алданиб қолишди. Ахир Сирожиддин Сайфиев ушбу ташкилот вакилларига хайрия ўтказиб пул йиғиб беринглар демаяпти-ку. У шунчаки ҳалол ишлаб топган пулларини олишда ёрдам беришни, мавжуд муаммони керак бўлса, вилоят ҳокими Туробжон Жўраевга тўғридан тўғри мурожаат қилиб тўғри тушунтириш кераклигини ва даволаниш учун ўз ойликларини тезроқ олиб беришларини сўраб мурожаат қилган, холос.

    Мана шундай ҳаёт билан курашаётган футболчиларга, умуман футболчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларига бееътиборлик бўлса, футбол бўйича тузилаётган меморандумларнинг нима кераги бор бизга. ЎФА футболчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бўйича ҳам қатъий қарор чиқариш вақти келди, назаримда.

    Фарҳод Норбўтаев, журналист

    28.04.2018, 22:08   Изоҳ (0)   33672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Рома»га бешта гол урган «Ливерпуль» «Сток Сити»ни мағлуб эта олмади (видео)

    28.04.2018, 19:28

    Лига 1 ва Бундеслигада бугун ва эртага бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси

    28.04.2018, 15:34

    А Серия. «Ювентус» бугун чемпионлик йўлида «Интер»га қарши жанг қилади

    28.04.2018, 14:49

    Тошкентлик ота-она фарзандига Муҳаммад Салоҳ деб исм қўйди (фото)

    28.04.2018, 11:28

    Ла Лига. «Реал Мадрид» бугун «Леганес»ни ўз майдонида қабул қилади, «Барселона» эса эртага «Депортиво» меҳмони бўлади

    28.04.2018, 10:44

    АПЛ. Бугун «Ливерпуль» ўз майдонида «Сток»ни қабул қилади, «Челси» эса «Суонси» меҳмони бўлади

    28.04.2018, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.